«Бавария» Бундеслигада навбатдаги рекордни ўрнатди

0

«Бавария» Бундеслига 5-турида «Айнтрахт»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (5:0).

Мюнхенликлар жамоаси Германия чемпионати 2020/21 йилги мавсумининг дастлабки бешта турида 22 та гол уришга муваффақ бўлди ва бу борада рекордчига айланди.

Аввалги рекорд «Боруссия М»га тегишли бўлиб, мюнхенладбахликлар 1973/74 йилги мавсумда мавсум стартидаги 5 та турда 20 та тўп киритганди.

Айни дамда «Бавария» 12 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда ва пешқадам «Лейпциг»дан бир очко ортда қолмоқда.

loading...