Зинедин Зидан: «Реал» идеал ўйин намойиш қилди ва характер кўрсатди

0

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 7-тури доирасида «Барселона»га қарши кечган ўйиндаги ғалабадан (3:1) кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз учрашувни идеал ўтказдик ва уч очко қўлга киритдик. Энди тикланиш ва ғалабадан хурсанд бўлиш керак. Биз бу натижадан завқ оламиз, кейин эса сешанба кунги «Боруссия М»га қарши ўйин ҳақида ўйлай бошлаймиз, унга яқин қолди.

Сўнгги вақтларда янграган танқидларга тўхталадиган бўлсам, биз хотиржамликни сақлашимиз ва ўзимиз билганча ҳаракат қилишимиз керак. Танқидларга лойиқ эмасдик.

Ўйинчилар учун хурсандман, айнан улар майдонда кураш олиб боради. Жамоада характер бор. Бу ўйинда биз уни намойиш қила олдик. Жамоам билан фахрланаман, улар учун хурсандман. Бу жамоавий ғалаба, уни мукаммал ўйинни намойиш қилган ҳолда қўлга киритдик.»

Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи

loading...