Бузғунчилар типирчилаб қолишди!

0

Хорижий ОАВ хабарларига қараганда, Франция ҳукумати, хусусан, президент Макрон типирчилаб қолган. Сабаби, мусулмон давлатлари (айниқча Яқин Шарқ давлатлари) ушбу Европа мамлакатининг ҳамма маҳсулотларига нисбатан бойкот эълон қилган. Ва у дастлабки кунданоқ мевасини берган ҳамда Франция иқтисодига сезиларли таъсир ўтказган.

Юртимизда ҳам, алоҳида шахслар Францияга тегишли маҳсулотларни сотиб олмасликка қарор қилишгани интернетда тарқалди. Албатта, улар юз фоиз ҳақ. Агар уларнинг сафларига бошқалар ҳам қўшилса, бузғунчиликнинг боши бўлиб турган Францияга (бўлмағур модалар, тутуриқсиз қарорлар, номини тилга олишга ҳам одам жирканадиган ишлар) яхшигина тарсаки бўлар эди. Бунга тил ўргатиш марказлари ҳам қўшилишса, нур устига аъло нур… Иқтисодчилар ва ёки билувчилар айнан қайси маҳсулотлар француз фирмаларига тегишли эканликларини эълон қилишса, зўр иш бўларди.

loading...