Президенти Эммануэл Макрон Исломни камситиб айтган сўзлари сабаб буюк футболчи Франция миллий терма жамоасида ўйнашдан бош тортди!

0

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погба Франция терма жамоасида ўйнашдан бош тортди. Бу ҳақда allsport.uz нашри  The Sunнашри маълумотига асосланиб ёзмоқда.
Франция президенти Эммануэл Макрон Исломни камситиб айтган сўзлари сабаб Пол шундай қарорга келган.
«Бирлик ва қатъият исломий терроризмнинг улканлигига ягона жавобдир«, — деган эди Франция раҳбари.
Погба бу сўзларни ўзини ва француз мусулмонларини ҳақорат қилиш деб ҳисоблади ва ортиқ терма жамоа либосида ўйнаш нияти йўқлигини билдирди.

loading...