Еманг, кони зарар!!!

0

Худди шундай. Шакарни кўп истеъмол қилиш, одам организими учун зарар. У турли касалликлар келтириб чиқаради. Агар биз шакар истеъмол қилмасак, ўлиб қолмаймиз. Демак, қандсиз бемалол яшаса бўлади. Эҳтимол, шу боисдан «Ангрен шакар» ташкилоти раҳбарлари, шакар ишлаб чиқаришни камайтиришга ва ёки тўхтатишга қарор қилишган. Агар шундай қилиш ниятлари бўлмаганида эди, ходимларини ишдан бўшатишмасди. Ана, ЎзА хабарига қараганда, йил охиригача 2000 та ишчига маош бериши хавфи пайдо бўлибди. Бундан чиқди, ишчилар мажбурий таътилга жўнатилади. Агар шундай қилинмаса, корхона банкротга учраши тайин.

«Ангрен шакар»нинг шакаридан емасак, Хоразмникидан еймиз дерсиз. Аммо минг афсуски, «Хоразм шакар» ҳам декабрни охиригача 1200 нафар ишчиси билан хайирлашмоқчи.  Ташкилот раҳбарлари, бу йил Бразилиядан 30 минг тонна хом ашё келтиришмоқчи эдилар, бироқ нима бўлди-ю, ундан ҳалигача дарак йўқ. Балки, пандемия сабаб, хом ашё ортилган кема қайсидир бандаргоҳда туриб қолгандир ёки яна бошқа бир сабаби бордир. Қачон «Хоразм шакар» ишлаб кетса, катталарининг ўзлари нима бўлганини айтишар. (Ҳа, шундай қариндош).

Дарвоқе, ўтган якшанбада «Эски жува» деҳқон бозорида бир килограмм шакарни 5800 сўмдан сотишаётганди. Худди шу бозорнинг иккинчи жойида эса 6000 сўм эди. Ўша олти минг пуллаётган дўконнинг «пешонаси»га «Россия шакари» деб ёзиб қўйилганди.

Эшитишимга қараганда, бир кг шакар шаҳардаги «мини» ва «мини»дан сал каттароқ дўконларда 8000 сўм эмиш.

loading...