«Манчестер Сити» академиясидан ҳайдалган 17 ёшли футболчи ўз жонига қасд қилди

0

«Манчестер Сити» академиясининг 17 ёшли футболчиси Жереми Уистен ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати томонидан хабар берилди.

Қайд этилишича, марказий ҳимоячи бироз вақт олдин «Манчестер Сити» академиясидан ҳайдалган. Бундан ташқари, унинг тушкунликдан азият чеккани айтилмоқда.

«Манчестер Сити» оиласи академиянинг собиқ футболчиси Жереми Уистеннинг вафот этганидан қайғуда. Унинг дўстлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ушбу мураккаб вақтда биз сиз биланмиз.

«Манчестер Сити» баёноти

loading...