Машина сотиб олишга қўрқаяпман!

0

Сабаби, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига қараганда, шу кунгача Хитойдан 52 та, Корея Республикасидан 12 та, БАА, Россия ва Грузиядан 17 та электромобиль (жами суммаси 2,1 миллион АҚШ долларига тенг) олиб келинган. Эҳтимол, янаги йилдан бу рақамлар яна ошиб, кўчаларимизда экологик тоза машиналар кўпайиб кетар ва ёқилғига юрадиганларга талаб камаяр. Агар шундай бўлса, мен бугун янги машина харид қилсам, кейин уни кимга сотаман? Ҳа, бу масала ҳозирданоқ мен каби кўпчиликни қийнаётган бўлса, ажаб эмас… Балки, ҳозирча пиёда юриб турармиз.  Нима дедингиз?

loading...