Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль импорт қилинган

0

Ўтган йилга нисбатан Ўзбекистонга жорий йилда хориждан кўпроқ автомобиль келтирилган. Энг кўп автомобиль Хитойдан импорт қилинган.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль олиб келинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 59 тага кўп

Бу йил Хитойдан – 52 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 17 та электромобиль импорт қилинган.

Жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,1 миллион АҚШ доллари сарфланган.

review.uz

loading...