2020 йил 28 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 037 (+93) нафарни ташкил этмоқда.

0

Янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
8 нафари Андижон вилоятида,
8 нафари Қашқадарё вилоятида,
6 нафари Самарқанд вилоятида,
14 нафари Сирдарё вилоятида,
12 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
34 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 63 165 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 315 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...