Америкалик аёл кўзойнак тақиб селфига тушди ва суратда “арвоҳлар”ни кўриб қолди (фото)

0

Америкалик Сара Медеирос йигитидан янги аксессуари борасидаги фикрини билиш учун қора кўзойнак тақиб селфига тушди. Тушган суратида кўзойнагида акс этган икки одам шаклини кўрган қиз қўрқувга тушган. Сурат Қуора сайтида эълон қилинган.

Маълум қилинишича, йигитининг жавоб беришини кутаётган вақтда Медеирос расмни томоша қилишга қарор қилган. Суратда кўзойнагининг аксида эшикдан кираверишда ёш бола ва катта одам борлигини кўрган. У уйда ёлғиз бўлганини айтиб, суратдаги унинг қариндошлари эмаслигини қўшимча қилган. Қиз сурат тагига шарпа ва арвоҳларнинг борлигига ишонишини ёзиб қолдирган. У суратдаги шарпа бўлишига ишончи комил бўлмаса ҳам қаттиқ қўрқиб кетган, дейилади хабарда. Айрим фойдаланувчилар суратни кўрганидан кейин қўрққанини ёзиб қолдирса, бошқалар суратдаги оптик иллюзия, деб изоҳ қолдирган.

loading...