Эрон президенти: «Пайғамбарни ҳақорат қилиш барча мусулмонларни ҳақорат қилишдир»

0

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Франциянинг Исломга бўлган муносабатини қоралаб, Ғарб мамлакатлари Муҳаммад (соллолоҳу алайҳи васаллам) пайғамбар тасвирланган карикатураларни қўллаб-қувватлашлари мусулмонлар учун ҳақорат эканлигини айтди.

Руҳоний Вазирлар Маҳкамасининг 28 октябрь куни бўлиб ўтган онлайн йиғилишида сўз эркинлиги этик қоидаларга риоя қилинган ва бошқаларнинг қадриятларини ҳурмат қилган тарзда бўлиши кераклигини таъкидлаган.

“Ғарбликлар шуни тушинишлари керакки, Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбар дунёдаги барча мусулмонлар томонидан севилади. Пайғамбарни ҳақорат қилиш- барча мусулмонларни ҳақорат қилиш билан тенгдир. Пайғамбарни ҳақоратлаш бошқа барча пайғамбарларни ҳам камситиш ва одамларнинг қадриятларини менсимаслик ҳисобланади” дейди Эрон президенти.

Мусулмонлар ўзларининг пайғамбарларини жуда қаттиқ эҳтиром қилишади ва исломда уни суратда акс эттиришнинг ҳар қандай тури таъқиқланган. Франциядаги журналлар томонидан босилаётган карикатуралар мусулмонлар томонидан ҳақорат сифатида кўрилади ва исломофобияни ёйишга хизмат қилади. Чунки, бундай карикатуралардан исломни терроризм билан боғлашни мақсад қилинади.

loading...