Францияда турк ва арман диаспоралари вакиллари ўртасида тўқнашувлар юз берди

0

Турклар ва арманлар ўртасидаги кескинлик чоршанба куни Арманистон тарафдорлари А7 йўлини тўсиб қўйишганидан сўнг кучайган.

Лиондаги арман диаспораси вакиллари яшайдиган районда чоршанба куни кечқурун 300 нафарга яқин турклар билан тўқнашувлар содир бўлди, деб хабар бермоқда BFMTV телеканали.

Хабарда айтилишича, полициячилар тўқнашувни тўхтатишга муваффақ бўлган, аммо пайшанба куни эрталаб ўзаро жанглар яна давом этган.

Турклар ва арманлар ўртасидаги кескинлик чоршанба куни Арманистон тарафдорлари А7 йўлини тўсиб қўйишганидан сўнг кучайган. Тўқнашувлар оқибатида тўрт киши жароҳатланган.

Ереван Тоғли Қорабоғ можаросида Туркия Озарбойжон тарафида қатнашаётганлигини ва ҳарбий ёрдам бераётганлигини таъкидлаб келмоқда. Боку бу айбловни рад этмоқда. Шу билан бирга Туркия ушбу низода ҳамиша Озарбойжон тарафида бўлишини билдирган.

loading...