Имомали Раҳмон бешинчи бор қасамёд қабул қилди ва вазифасини бажаришга киришди

0

30 октябрь куни Имомали Раҳмон расман Тожикистон президенти вазифасини бажаришга киришди. Қасамёднинг биринчи қисми Душанбедаги “Коҳи Сомон” саройида бўлиб ўтди.

Тожикистон Сайлов ва референдумлар бўйича марказий комиссияси раҳбари Бахтиёр Худоерзода Раҳмонга президентлик гувоҳномасини топширди.

Республика Конституциявий судининг раиси Aбдулҳафиз Aшурзода президент ҳокимиятининг рамзи – Тожикистон Президентининг белгисини топширди. Шунингдек, Раҳмон ҳукумат қароргоҳида Тожикистон Конституцияси ва халқига содиқлик қасамёдини қабул қилди.

loading...