Ангренлик йигит юк поезди ҳаракатланиб кетаётган вақтида ҳаво магистрал тормозини тортиб поездни тўхтатиб қўйди

0

30 октябрь куни соат 00:43 да Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБга, “Ангрен-Облиқ” темир йўл бекатлари оралиғи 109-км., 9-тўсиқда “Ангрен-Чуқурсой” йўналишидаги юк поезди ҳаракатланиб кетаётган вақтида ҳаво магистрал тормозини номаълум шахс томонидан тортилиши сабабли соат 00:27да тўхтаганлиги ҳақида хабар келиб тушди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ушбу поезднинг ҳаво магистрал кранини ёпиб тўхтатган шахс 1995 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Туркистон кўчасида яшовчи, Х.Ф. эканлиги аниқланган. Келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Айтиш жоизки фуқаро Х.Ф.нинг ушбу қилган иши натижаси оғир оқибатларга сабаб бўлиши ҳам мумкин эди, шундай экан фуқароларимиздан келажакда бундай ноўрин ҳатти-ҳаракатларни амалга оширмасликларини сўраб қоламиз.

ИИВ Транспортда ХТББ

loading...