Фақат арманилар учун қолган Арманистон

0

Арманилар ўзларини дунёдаги энг қадимий давлатлардан бирининг вакиллари деб жар солишади. Минг йиллардан бери дунёнинг тўрт томонига тарқалиб кетган арманилар ўз аждодлари қандай улуғ халқ бўлганини танитиш учун эртаклар тўқиб, ўзларига тегишли бўлмаган тарихий ва маданий ёдгорликларни ўзлаштириб олишганини кўпчилик билмайди.

Кавказда бундан икки минг йилдан аввал албанлар яшаган ва уларнинг черковлари жуда кучли бўлган. Кейинчалик, арманилар уларнинг тарихи ва черковларини ўзлаштириб, Кавказдан сиқиб чиқаришга эришган.

Ҳозирги Арманистон ҳудудида мусулмонлар VII-VIII асрдан бошлаб ерлашган. Х асрдан бошлаб бу тупроқлар турли турк қабилалари томонидан тузилган мусулмон давлатлар томонидан бошқарилган.

Арманистон бошкенти Ереван озарий-турклар томонидан ривожлантирилган шаҳардир. Ўрта асрлардан бошлаб Ереванда 90% аҳоли мусулмонлардан иборат эди. У пайтлар арманилар, асосан, Туркиянинг шарқи ва Эрондан тортиб, то Ҳиндистонгача ҳудудга тарқалиб яшаган.

1826 йили Ўрусия Қажар турклари бошқарган Эрон билан жангда ғолиб бўлгач, Аракс дарёсининг шимолидаги Нахичеван, Ереван ва Талиш хонликлари Ўрусияга бўйсундирилган. Шундай қилиб, Озарбайжон халқи иккига бўлиниб, катта қисми яшайдиган ҳудудлар Эронда қолиб кетган.

1928 йили тузилган Туркмaнчай сулҳ шартномаси моддасига кўра, Эрондан арманилар оммавий равишда учта хонлик ҳудуди ва Гуржистонга кўчириб келинган. Шу тариқа, ўрис императорга диний жиҳатдан содиқ аҳоли қатлами нуфуси оширилиб, озарийларни сиқиб чиқариш сиёсати бошланган.

1915 йиллардан бошлаб Ўрусия императори ҳимоясига сиғинган арманилар Туркия ва Эрондан, 1948-1953-йилларда эса дунёдаги ўндан ортиқ давлатдан кўчиб келишган.

Тарихни сохталаштиришга устаси фаранг арманилар кўчиб келган ҳудудларда аста-секин озарий ва ислом маданиятига оид тарихий обидаларни йўқ қилишга киришадилар. Масжидлар, ўрислар тўрт йилда зўрға олган Ереван қўрғони ва бошқа мусулмон обидалари йўқ қилиниб, сохта тарих яратилган. Совет даврида Арманистон ССРдаги 640 қишлоқдан 638 тасининг озарийча номлари арманчага ўзгартирилган.

1948 йили Арманистон ССР Олий Совети президиуми озарийларни Озарбайжонга кўчириш ҳақида фармон чиқариб, 50 минг кишини мажбурий равишда қўшни республикага кўчирган. Қизиғи, бу иш Москванинг розилиги билан амалга оширилган. Шу тариқа, Туркия чегарасига яқин яшаётган қардош халқ совет империясининг мусулмон халқни камситиш сиёсатига қурбон қилиниб, она-ватанидан қувғинга тушган.

Статистик рақамлар жуда ўжар бўлади. Ғарб давлатлари қатори, Ўрусия империяси ҳам ўзига тегишли ҳудудларда ХIХ аср бошларидан эътиборан аҳолини рўйхатга олган. Бу билгиларни интернетдан қулайлик билан топса бўлади.

Мен Bикипедиа энсиклопедик веб-сайти ўрисча вариантида Арманистон аҳолиси ҳақида маълумот олмоқчи бўлдим. Лекин, у ерда турли йилларда ўтказилган аҳоли рўйхатлари ва қайси миллат сони қанча бўлгани ҳақида умуман билги йўқ экан! Арманилар шу ерда ҳам ўз манфаатларини қўриқлай олишибди!

Мажбур бўлиб, сайтнинг инглизча саҳифасига кирдим ва 1926 йилдан бошлаб Советлар Бирлигида ўтказилган бутуниттифоқ аҳоли рўйхати натижаларини топишга эришдим. Арманиларга келганида, Чор Россияси давридаги рақамлар ҳам, афсуски, йўқ экан. Бўлганида эди, ҳозирги Арманистон ва Тоғли Қорабоғ ҳудудларида аслида кимлар яшаб, ривожлантиргани ошкор бўлиб қоларди-да!

Озарийлар Арманистон ССРга сиғдирилмагани учун тарк этиши 1939 йилги статистик рақамларда жуда яхши намоён бўлган. Унга кўра, Арманистон ССРда озарийлар 130,896 киши ёки жами аҳолининг 10.2 фоизини ташкил қилган бўлса, 1948 йилдаги мажбурий депортациядан кейин ўтказилган 1949 йилги рўйхатда уларнинг сони 107,748 ёки 6,1 фоизга тушиб қолган.

1979 йили озарийлар 160,841 киши ёки 5.3 фоизни ташкил қилган бўлса, 1988 йили бошланган миллий низолардан бир йил ўтиб, бу рақамлар 84,860 киши ёки 2.6 фоизгача пасайган.

2001 йили моно-этник давлатга айланиб бўлган Арманистонда атиги 29 озарий яшаган. 2011 йили эса фашист давлатда битта ҳам озарбайжон қолмаган. 1830 йили аҳолининг 64 фоизини озарийлар ташкил қилган Ереван шаҳри аллақачон фақат арманилар яшайдиган моно-этник бошкент мақомини олган.

Усмонийлар даврида «содиқ миллат» деб ном қозонган арманилар сони 1906 йили 1,160,000 нафарни ташкил қилган. Улар биринчи жаҳон уруши бошланганида империяга хиёнат қилиб, Ўрусияга бирлашиш истагида орқадан ҳанжар ботирган. Арманилар тинч мусулмон аҳолини ўлдира бошлаган. Ғарбий фронтда курашаётган турклар кучни шарққа ташлаб, қўзғолонни бостиришга эришишади.

Натижа ўлароқ, ҳарбий давр қоидаларига асосан, арманиларни жанубга сургун қилиш ҳақида қарор олинган. Бу воқеаларни арманилар дунёдаги кўпгина давлатларга «армани қатлиоми» деб, едиришга муваффақ бўлди. Аслида эса, салкам икки юз йилдан бери ўзлари озарбайжонларни қатлиом қилиб, этник тозалаш ўтказгани ҳақида ғарб давлатлари нимагадир сукут сақлашмоқда.

Ҳолбуки, Арманистон агрессор давлат ўлароқ Озарбайжоннинг еттита тумани ва Тоғли Қорабоғ мухтор вилоятини босиб олгани БМТ тарафидан эътироф этилган. БМТнинг тўртта резолюциясида Арманистон ўз қўшинларини Озарбайжон тупроқларидан ҳеч қандай шартсиз олиб чиқиб кетиши талаб қилинган. Қудратли армани лоббисига ўз сиёсий манфаатлари йўлида қулоқ солишга мажбур ғарб давлатлари БМТнинг салкам 30 йилдан бери бажарилмаётган қарорларини эсга олишни ёқтиришмайди

Агар арманилар қандай қилиб озарийларни қувиб чиқариб, Арманистонга кўчиб келгани ҳақида кенгроқ билги олмоқчи бўлсангиз, арманилар ўз оғзидан айтдан интервюлар асосида яратилган ўрисча ҳужжатли филмни қуйидаги линкдан кўришингиз мумкин:

loading...