Ниццадаги терактни уюштирган йигитнинг кимлиги ва қаердан келгани маълум бўлди

0

Франция ва Италия матбуоти Ниццадаги черковга ҳужум қилган йигитнинг бир ойча аввал Тунисдан келгани ҳақида ёзмоқда.

Йигит 20 сентябр куни у Лампедуза оролига етиб келган, 9 октябрда эса Италиянинг Бари шаҳридаги муҳожирларни вақтинчалик сақлаш марказига жўнатилган. Ҳужум бўлган куни у Италиядан Францияга Қизил Хоч томонидан берилган ҳужжатлар билан поездда келган.

Франция прокуратурасининг аксилтеррор бўлими раҳбари Жан-Франсуа Рикарднинг сўзларига кўра, видеокамералар тунисликнинг Ницца темир йўл станциясида қандай қилиб кийим алмаштирганини ёзиб олган. Шундан сўнг у собор томон пиёда кетган.

Ҳибсга олиш пайтида босқинчининг ёнидан 17 сантиметрли пичоқ, иккита телефон ва Қуръон Карим китоби топилган. У ўқотар қуролдан жароҳат олган ва касалхонага қўриқ остида юборилган.

Ҳозирда Тунис ҳукумати Ниццадаги терактга илгари номаълум гуруҳнинг алоқаларини текширмоқда. РИА Новости агентлигининг биринчи инстанция суди матбуот хизмати раҳбари Муҳсин ад-Далига таяниб ёзишича, «Прокуратура Ниццадаги террористик операция учун жавобгарликни ўз зиммасига олган «Тунис жанубидаги Ал-Маҳди «номли ташкилот борлиги ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилиги бўйича текширув бошлашга қарор қилди».

Ад-Далининг сўзларига кўра, тергов ижтимоий тармоқларда Франциянинг Ниццадаги терактни кўрсатилган гуруҳ томонидан уюштирилганлиги ҳақида эълон қилинганидан кейин бошланган.

Нотр-Дам черковига ҳужум қилган йигитнинг исми Иброҳим ал-Ауисауи. Ницца шаҳар ҳокими йигит қўлга олинган пайтда ва ундан олдин бир неча марта “Аллоҳу Акбар” деб бақиргани ҳақида Твиттерда ёзган эди.

loading...