Самарқандда боғча тарбиячилари сифатсиз кўмирдан брикет (таппи) тайёрлаётганига изоҳ берилди

0

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Самарқнд ва Андижон вилоятида МТТ тарбиячилари сифатсиз кўмирдан брикет (таппи) тайёрлаётгани акс этган сурат ва хабарлар тарқалди.

Мактабгача таълим вазири ўринбосари Шодиёр Мамамқулов мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

«Ушбу ҳолат Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидаги 30-сонли мактабгача таълим муассасида бўлган. Ушбу муассасага 11 тонна кўмир келтирилган. Ана шу кўмирнинг 400-500 килограми майдаланган, сифатсиз кўмир шаклида бўлган ва шу сабабли ходимлар томонидан шу ҳолатда тайёрланган.

Мактабгача таълим муассасаси директори кўмирни увол қилмаслик мақсадида ўз ихтиёрлари билан қўлбола брикетларни ясагани маълум бўлди», дея изоҳлади масъул.

darakchi.uz

loading...