Кўплаб ўзбек санъаткорларининг болаликдаги сиз кўрмаган фотолари!

0

Инсон ҳаётидаги энг беғубор ва бахтли дамлар албатта бу болалик давридир.  Бугун биз сизларга мусиқа ва кино оламида ўз ўрнига эга, минглаб мухлисларининг назарига тушган машҳурларнинг беғубор болалигига назар ташлашга қарор қилдик. Уларнинг болаликдаги расмлари сизнинг ҳам кайфиятингизга кўтаринкилик олиб келади деган умиддамиз. Нега дейсизми, бунга суратларни кўрганингизда ўзингиз амин бўласиз.

«Истиқлол» санъат саройидаги концерт дастурлари раққоса Паризоданинг дилбар, такрорланмас рақсларисиз ўтмайди. Қизиғи раққоса бир ёшлик вақтида ҳам миллийликка ва имиджига алоҳида эътибор берган экан.

Ўзининг шиддатли, кенг қамровли роллари билан мухлисларининг меҳр-муҳаббатига сазоввор бўлган актёр Йигитали Мамажонов 2 ёшлик вақтида ниҳоятда содда кўринишга эга бўлган. Актёр бугунги кунда қанча муваффақиятга эришса ҳам болаликдаги соддалиги, одамохунлигини сира ҳам унутмаган.

Латофатли Лола ўзбек эстрадасининг ёрқин хонандаларидан бири. Суратдан ёшлик даврида ҳам ёқимли ва назокатли қизалоқ бўлганлигини кўриш мумкин.

Болалик давридан санъатга қизиқиши юқори бўлган Зарина Низомутдинова ҳозирги кунга келиб, иқтидорли ва энг кўзга кўринган ўзбек актрисалардан бири. Қаро кўзнинг юзларида ҳозир ҳам ўша болаликнинг самимий табассумини кўриш мумкин.

Нилуфар Усманова ўзбек эстрадасининг энг қувноқ ва шаддот хонандаларидан бири. Хонанданинг болаликдаги суратида ҳам кўзларида ҳозиргидек ҳаётга бўлган катта завқни кўриш мумкин.

Мафтункор хонанда Шаҳзода минглаб мухлислари қалбидан ўз ижоди билан ўрин эгаллаган. Ҳушмуомала, ёқимли табассум эгаси Шаҳзода, асли исми Зилола болаликда ҳам ёқимтой қизалоқ бўлганлигини суратдан пайқаш қийин эмас.

Соҳирнафас хонанда Қиличбек Мадалиев бугун санъатда ўз йўли, ўрни ва мухлисларини топа олган катта истеъдод соҳиби. Хонанда марҳум санъаткор отасининг йўлини шараф билан давом эттираётгани ҳам таҳсинга лойиқ. Хонанданинг етти ёшлигидаги мазкур сурати бугун унутилмас тарихнинг бир парчасига айланиб улгурган.

Бугунги кунда ўз фильмографиясини 15та бадиий фильм билан бойита олган, ҳар бир фильми катта шов-шувларга сабаб бўладиган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов болалигидаёқ теран нигоҳга эга бўлганини кўриш мумкин.

Ўзининг «Барон», «Сотқин» фильмларидаги роллари билан машҳур, асл исми Нурмуҳаммад бўлиб, Алихан тахаллуси остида ижод қиладиган спортчиларга хос ташқи кўринишга эга актёр икки ёшлик вақтида ниҳоятда нимжон бўлган экан. Бугун эса унга алп келбатли, Алпомиш қоматли дея таъриф берилади.

Санъатимизга ўзгача қобилият, кўриниш билан кириб келган режиссёр ва актёрликни бирдек олиб бораётган ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Солиховлар бир ярим ёшда ҳам қандайдир саҳна асари устида ишламоқда кўринади чоғи.

Ўзгача услубда ижод қилувчи Канизанинг ёшликдаги сурати ҳам болалик энг гўзал давр эканини яна бир бор исботлайди. Хонанда ўзи ҳам ўша даврларни «болалигим пошшолигим» дея ёдга олади.

Хонанда Шароф Муқимов ҳам санъат оламида ўз мухлисларига эга ижодкор. Аммо ёшликда болакай ҳозирги каби унчалик қувноқ бўлмаган кўринади. Болакайнинг юзидаги беғубор жиддийлик кишининг юзида бехос табассум уйғотади.

Бетакрор Райҳонга кўп тариф беришнинг ҳожати йўқ. У мухлисларнинг доим энг севимли хонандаларидан бири бўлиб қолади. Ёшликдаги каби, ҳозирги кунда ҳам ўзбегимнинг мағрур қизи кўзларида олам-олам маънони кўриш мумкин.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Оғабек Собиров, ҳамда соҳирнафас хонанда ва актёр Анвар Собировларнинг ака-укачилигига санъат аҳли ҳам, мухлислар ҳам ҳавасда. Улар ҳар қандай ишда бир-бирига маслаҳатгўй, таянч ва аҳилдир. Буни қарангки бу иноқлик болаликдан бошланган экан.

Ҳар бир ўйнаган роллари мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинадиган актёр ва хонанда Жавоҳир Зокировнинг 6 ёшлигида тушган сурати сизни ҳам бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Ўша вақтларда «кун келиб мен Зокировлар сулоласининг муносиб давомчиси бўламан», дея кўнглига туккан бўлса ажаб эмас.

Серқирра қобилият эгаси шоир Аҳад Қаюм бир ёшлик вақтида ҳам қандайдир ўйлар билан банд. «Ҳали қараб туринг, мен жуда ҳам машҳур бўламан деяптими?», яна билмадик. Шоирнинг меҳрибон онаси билан тушган мазкур суратга ҳам 28 йил бўлибди.

loading...