Хоразмлик шикоятчи аризасини қайтариб олиш учун корхона раҳбаридан 10 млн сўм сўради

0

Фуқаро Ш.Д. томонидан Ҳазорасп туман “Йўллардан фойдаланиш” УК фаолияти юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёзган шикоят аризасини қайтариб олиш эвазига корхона раҳбаридан товламачилик йўли билан 10 млн сўмни талаб қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, товламачи шикоятчи Ш.Д. талаб қилган пулини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг  165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...