Нью-Йоркда намойиш. Одамлар Трампдан истеъфо талаб қилмоқда

0

АҚШда намойишчилар амалдаги Президент Дональд Трамп ва вице-президент Майк Пенсдан ўз лавозимларини тарк этишларини талаб қилишмоқда. Улар Нью-Йорк шаҳар ҳокимлиги биноси олдида йиғила бошлаган.

Маълумотларга кўра, полиция вертолёти намойишчиларни кузатмоқда. Митинг майдонида Ички ишлар идоралари ходимларининг кучайтирилган патруль хизмати навбатчилик қилмоқда. Вазият ҳозирча тинч эканлиги маълум қилинган.

Таъкидланишича, намойишчилар орасида «Black Lives Matter» ҳаракати фаоллари ҳам бор. Йиғилганлар сони ҳали унчалик кўп эмас.

Маълумот учун, айни пайтда Америка Қўшма Штатларида Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, демократ Жо Байден амалдаги Президент, республикачи Дональд Трампдан кичик фарқ билан олдинда бормоқда.

Qalampir.uz

loading...