ЙТҲда вафот этган шахснинг қонуний вакилига 86 млн сўм зарар ундириб берилди

0

Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими иш юритувига 21.08.2020 йил куни жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг 03.07.2020 йилдаги О.Эргашевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан чиқарилган ҳукм юзасидан фуқаровий даъвогар «DEMAND TRANS SERVIS» МЧЖдан жабрланувчининг қонуний вакили Э.Қодиров фойдасига 66 млн. 732 минг 616 сўм моддий ва 20 млн. сўм маънавий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Аслида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир инсон вафот этган бўлсада моддий жавобгар шахс ҳисобланган «DEMAND TRANS SERVIS» МЧЖ томонидан дастлабки тергов ва суд жараёнларида ҳам моддий зарар умуман тўлаб берилмаган.
Қачонки, суд ҳужжати Бюронинг туман бўлимига келиб тушгандан кейин жавобгар «DEMAND TRANS SERVIS» МЧЖнинг «Ҳамкор банк» Қўқон филиалидаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилгач, жамият мансабдор шахслари уйғониб қолишди.
Шундан кейингина 27.10.2020 йилда жавобгар тараф ундирувчи Э.Қодировнинг пластик картасига 66 млн. 732 минг 616 сўм моддий ва 20 млн. сўм маънавий зарар жами 86 млн. 732 минг сўм сўм пул маблағлари тўлиқ ўтказиб берди.
Ижро ҳужжати амалда тўлиқ ижро қилинганлиги сабабли тамомланиб, судга қайтарилди.

loading...