Мустақил бўлганимиздан бери бу тақиқ мавзу бўлган — Ҳакимов

0

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Ўзбекистонда камбағаллик кўрсаткичи тақиқланган мавзу бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

“Мустақил бўлганимиздан бери бу тақиқ мавзу бўлган. Биринчи марта 2020 йилда президентимиз томонидан мана шу мавзу очилди. Бу ҳақиқатан ҳам Ўзбекистондаги энг оғриқли мавзу экани ва уни ҳал қилишимиз муҳимлиги давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга бўлган мурожаатномада айтиб ўтилди. Бу борада олдин тадқиқотлар, изланишлар бўлмаган. 

Шунинг учун ҳам илмий-тадқиқот институтлари, бошқа институтлар бу нарса ҳақида ҳали ҳам ўз муносабатларини билдиргани йўқ. Жаҳон банки вакиллари томонидан келажакда мана шу масала юзасидан хабардорлигини ошириш, илмий асосланган маълумотлар билан таъминлаш бўйича ўз ҳиссамизни қўшсак, деган таклифлар ҳам бўлди», дейди иқтисодчи.

Xs.uz

loading...