38 ёшли «Копейка» янги Lada Vesta Sport нархида сотувга қўйилди

0

«Auto.ru» сайтида 1982 йилда ишлаб чиқарилган «ВАЗ-21013» 1,1 миллион рубль нархида (14,2 минг доллар) сотувга қўйилди — бу пулга янги 145 от кучига эга мотор ўрнатилган янги Lada Vesta Sport харид қилиш мумкин, деб ёзади Motor.

 

«Копейка» сотувчисининг сўзларига кўра, машина реставрация қилинмаган ва у тўлиқ оригинал ҳолатда. 38 йил давомида автомобилга бир кишигина эгалик қилган бўлиб, у машинани ҳайдамасдан, иссиқ гаражда сақлаган. Машина 70 километр йўл босгани шу билан изоҳланмоқда.

 

«ВАЗ-21013» кузови оригинал жигаррангга бўялган ва суратлардан кўриш мумкинки, у идеал ҳолатда. Салондаги ўриндиқлар қора сунъий чарм билан қопланган ва илк ҳолатидагидек сақлаб қолинган. Капоти остида эксплуатация аломатлари кўринмайди, юкхонасида захира ғилдираги мавжуд. «Копейка»га 64 от кучига эга 1,2 литрли мотор ўрнатилган бўлиб, у тўрт поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

 

Таъкидланишича, 1,1 миллион рубль — идеал ҳолатда бўлса-да, бу каби автомобиль учун қимматлик қилади. Масалан, октябрь ойининг ўрталарида 1974 йилда ишлаб чиқарилган «ВАЗ-2101» салкам 550 минг рублга баҳоланган эди.

loading...