Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва муҳтарам шифокорлар!

0

Митти зарра балои азимга айланиб,  касаллик энг авж нуқтага чиққан паллаларда ҳам улар сизу биз каби ўзларини уйга қамамадилар…

Юзимизни докага чирмаб,  ҳатто яқинларимиз билан юзлашишга ҳам чўчиган кезларимизда  бу фидойи инсонлар ўз жонини эмас, бошқалар соғлиғини ўйлаб кунларни тунларга уладилар.

Ҳамма ўлатдан қочиб, ўзини бехавотир жойга урганида, бурчига содиқ бу кишилар ўзларини вируснинг айни ўчоғига отдилар.

Биз уйда ўтириб диққинафасликдан нолидик,  лекин улар жазирамада бошдан-оёқ целофан либосга соатлаб бурканиб зорланмадилар…

Ким нима деса десин-у,  аммо биз олдингизда ҳамиша ўзимизни қарздор ҳис қиламиз ва қаршингизда доимо таъзимдамиз!

Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва муҳтарам шифокорлар,  тиббиётимизнинг фидойи ва жонкуяр ходимлари!

@platformauzb

loading...