Байденни яна бир президент сайловдаги ғалабаси билан табриклади

0

Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин 12 ноябрь куни Жозеф Байден билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни АҚШ президентлиги сайловларида эришган ғалабаси билан табриклади.

«Ҳозиргина Жо Байден билан гаплашдим ва уни сайлангани билан табрикладим. Биз Жанубий Корея — Америка ҳамкорлиги ҳамда Корея яриморолида тинчлик ва фаровонликни ўрнатиш тарафдори эканлигимизни яна бир бор тасдиқладик» — деб ёзади Корея етакчиси ўзининг Twitter’даги саҳифасига.

Унинг қўшимча қилишича, мамлакат Қўшма Штатлар билан ҳамкорликни давом эттиради, жумладан, коронавирус ва иқлим муаммолари бўйича ҳам.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Жо Байденни АҚШ президентлиги сайловидаги ғалаба билан табриклаган эди. Россия президентининг матбуот котиби Дмиртий Песков эса Путин «сайлов натижалари расман эълон қилинганидан кейин» табриклашини билдирган.

«ТАСС»

loading...