Ҳиндистонда тимсоҳ 15 яшар қизчани ўлдирди

0

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида тимсоҳ 15 ёшли қизчани ўлдирди. Бу ҳақда The Indian Express хабар бермоқда.

Фожиа Гир ўрмонида жойлашган қишлоқ яқинидаги дарёда қиз идиш юваётганида содир бўлган. Бошқа бир аёлнинг кўз ўнгида йиртқич қизни сув остига судраб кетди. Аёл қизни қутқара олмаган. Марҳумнинг жасади бир неча соатдан кейин топилган.

Қишлоқда қадим замонлардан бери Гир ўрмонида мол боқадиган Малдари халқи яшайди. Сув таъминоти мавжуд бўлса-да, маҳаллий аёллар дарёда идиш ювиш одатига амал қилишлари керак.

Ҳокимият ҳодиса жойида тимсоҳлар учун тузоқларни ўрнатди. Aгар тимсоҳ қўлга олинса, у узоқ жойга олиб борилади ва қўйиб юборилади.

loading...