Илон Маск коронавирусга топширган тўртта тестининг натижалари бир-бирига зид чиққанини маълум қилди

0

SpaceX ва Tesla бош директори Илон Маск коронавирус инфекциясига бир кунда топширган тестларнинг иккитаси ижобий ва яна иккитаси салбий чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзган.

«Бугун COVID-19’га тўрт маротаба тест топширдим. Иккитаси салбий натижа чиқарди, иккитаси — ижобий», — дейди тадбиркор.

Унинг таъкидлашича, тестларнинг барчаси BD (Becton, Dickinson and Company) компаниясига тегишли экспресс-тестлар бўлган, ҳаммасини битта ҳамшира олган. Содир бўлаётган ҳолатни Маск сафсата деб атади.

Эълон қилган постининг остига Маск бошқа лабораторияда ПЗР-тест топширишга қарор қилганини ёзган. Уларнинг натижаси 24 соатдан кейин маълум бўлади. Шунингдек, Маскнинг қўшимча қилишича, айни вақтда унда оддий шамоллаш аломатлари кузатилмоқда.

loading...