Жанубий Корея мамлакатда қайд этилган хавфли парранда гриппининг тўртинчи ҳолатини тасдиқлади

0

Корея Республикаси ҳукумати жорий йилнинг ўзида H5N8 парранда гриппи хавфли турининг тўртинчи ҳолатини тасдиқлади, деб хабар бермоқда “Yonhap” агентлиги мамлакат Озиқ-овқат, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигига таяниб.

Газетанинг ёзишича, вирус Кёнгидо провинциясининг Ичхон шаҳри яқинидаги ёввойи ўрдакларнинг ахлатидан топилган. Шунингдек, ҳозирги пайтда парранда гриппининг юқори патоген турининг аниқланиши билан боғлиқ олтита эҳтимолий ҳолат текширилмоқда.

2016 йил ноябрь ойида юқори патоген штамм вируси паррандалар орасида кенг тарқалган. Кейинги тўрт ой ичида 38 миллион парранда йўқ қилинган, бу эса озиқ-овқат танқислиги ва талабнинг ошишига олиб келган.

loading...