Sony PlayStation 5’нинг барча захиралари бир кунда сотиб бўлинди

0

2 ноябрь куни АҚШ, Япония, Канада, Мексика, Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Кореяда янги авлод PlayStation 5 ўйин консолининг савдолари бошланди. Маълумотларга кўра, қурилманинг старт партиясини барчаси сотиб бўлинган, деб хабар беради IXBT.

Таҳлилчиларнинг маълум қилишича, коронавирус пандемияси олдингидек бутун дунё бўйлаб ўйин консоллари ва улар учун мўлжалланган ўйинларга бўлган талабнинг ортишига сабаб бўлмоқда. Sony компаниясининг PlayStation 5 савдоларини фақат интернет орқали сотиш борасидаги қарори одамларнинг бир жойда тўпланмаслиги, уйда қолишлари ва онлайн харидларни амалга оширишлари билан изоҳланмоқда.

Нархи 500 ва 400 долларни (оптик узатмасиз) ташкил этаётган PlayStation 5 бир неча соат ичида Япониядаги асосий онлайн савдо платформалари орқали сотиб бўлинган. Айрим дўконлар консолларни харид қилиш истагида бўлган талабгорлар орасида лотерея ҳам ўтказган. Япониянинг машҳур Меrcari майдончасида PlayStation 5 нархи 900 доллардан қиммат бўлишига қарамай, барибир сотилган.

Мутахассислар Sony ва шу ҳафтада янги Xbox’ни тақдим этган Microsoft’га тегишли ўйин консоллари етишмовчилигини прогноз қилмоқда. Тахминларга кўра, бу каби қурилмалар танқислиги кейинги йилга қадар давом этади.

Sony компанияси 11 июнь куни ўтказилган онлайн-тақдимот вақтида PlayStation 5 янги авлодининг дизайнини намойиш этганди.

loading...