Telegram’ни икки йил давомида блоклашга уринган «Роскомнадзор» охири шу мессенжерда ўз каналини очди

0

Telegram’ни икки йил давомида блоклашга уринган «Роскомнадзор» охири шу мессенжерда ўз каналини очди

Қайд этилишича, «Роскомнадзор» канални 29 октябрда очган — шу куни унда биринчи пост жойланган. Канал очилгани ҳақида аввал расман хабар берилмаган.

Telegram Россияда 2018 йил апрелидан 2020 йил июнигача икки йилдан кўпроқ вақт давомида блокланган.

Мессенжернинг блокланишига Telegram раҳбариятининг Россия федерал хавфсизлик хизмати вакилларига фойдаланувчиларнинг ёзишмалари юзасидан шифрлаш калитларини тақдим қилмагани сабаб бўлганди.

Унга киришни чеклаш учун «Роскомнадзор» бир неча миллион IP-манзилни, хусусан блоклашни айланиб ўтиш учун восита сифатида фойдаланилган Amazon тармоғи остидаги манзилларни ҳам блоклаган. Иловани блоклашга қилинган ҳаракатларга қарамай, Telegram Россия ҳудудида аҳоли томонидан барқарор ишлашда давом этган.

loading...