ТИББИЙ ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

 

Қарорга биноан, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман ва шаҳар бўлимлари тузилади. Бўлим ходимлари кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари билан тарғибот-ташвиқот ишлари, ҳамда фуқароларга тиббий-профилактик хизматлар кўрсатиб боради.

 

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази зиммасига қўйидаги вазифалар юкланди:

 

Аҳоли ўртасида шахсий ва жамоат гигиенаси, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда иштирок этиш, аҳолини савол-жавоб ва кўриклардан ўтказиш орқали уларда юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларини аниқлаш ва индивидуал маслаҳат бериш;

 

Соғлом овқатланиш тамойиллари, жисмоний фаоллик асослари, шахсий гигиенанинг аҳамияти, зарарли одатларга берилмаслик бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

 

Юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш борасида профилактик тадбирларни ташкил этиш учун ҳудудда фаолият кўрсатаётган корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхатини шакллантириш ва амалга ошириш;

 

Юқумли касалликлар рўйхатга олинган ҳудудларда улар бўйича соғломлаштириш тадбирини ишлаб чиқиш, ҳудудий тиббиёт ходимлари билан тадбирларни ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб боришда иштирок этишдан иборат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...