Ўзбекистоннинг 40 ёшдан ошган фуқароларида юрак қон-томир хавфини аниқлаш мақсадида скрининг текширувлари ўтказилади

0

Президент қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан 40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда юрак қон-томир хавфини (гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини) аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди. 

 

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман (шаҳар) бўлимлари кўп тармоқли марказий поликлиникалар биноларида жойлашади ҳамда уларнинг ходимлари фуқароларга тиббий-профилактик хизматлар (маслаҳатлар, кўриклар ва бошқалар) кўрсатади.

 

Соғлом турмуш тарзини олиб боришга бағишланган марказий, ҳудудий ва нодавлат телеканалларда “Саломатлик соати” ва бошқа махсус телекўрсатувлар ташкил қилинади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Касалликлар профилактикаси ва жамоат саломатлиги масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи комиссия ташкил қилинди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

loading...