АЛЛЕРГИК КАСАЛЛИГИ БЎЛГАН БЕМОРЛАР УЧУН БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯЛАР ЎТКАЗИЛАДИ

0

Шу йилнинг 17 — 18-ноябрь кунлари Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази маслаҳат поликлиникасида аллергик касалликлари бўлган катталар ва болалар учун бепул консультация акцияси ўтказилади.

Сўнгги йилларда фармакология саноатининг тараққий қилиши, дори-дармонлар, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқишга ихтисослашган хусусий фирмаларнинг кескин кўпайиши оқибатида антибиотиклар, биологик фаол моддалар, иммун ва гормонал тизимларига таъсир кўрсатувчи дори дармонларнинг асоссиз ва кенг кўламда қўлланилиши ҳам бу борадаги муаммолар кўламини чуқурлаштирди.

Юқоридаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг шифокор-аллергологлари республикамизнинг барча вилоятларига ҳар ой чиқишлар қилиб, жойлардаги муаммоларни ҳал этиб, қўшимча маслаҳатлар ва маҳорат дарслари ўтказиб келмоқдалар.

Бу сафарги консультациялар ҳам аллергология соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бораётган етакчи мутахассислар томонидан амалга оширилади. Консультация доирасида мутахассислар томонидан бепул кўриклар, шунингдек, аллергик касалликларини аниқлаш, уларга оид тавсиялар олиш имконияти яратилади.

Консультациялар марказ консултатив поликлиникасида соат 09:00 дан 16:00 гача амалга оширилади.

Боғланиш учун: +71 214 55 06

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...