Пашинян: «Мен ҳеч қаерга кетмайман»

0

Aрманистон Бош вазири Никол Пашинян мухолифат талабларига зид равишда ўз лавозимини тарк этиш ниятида эмаслигини билдирди.

Унга кўра, мамлакат ҳукумати олдида энг муҳим вазифа – Тоғли Қорабоғ бўйича музокаралар учун янги кун тартибини яратиш. «Буни «жамоатчилик кўмаги» бўлмасдан амалга ошириш мумкин эмас», дея таъкидлади Пашинян.

«Менинг кун тартибимга фақат Aрманистоннинг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш киради», дея қўшимча қилди сиёсатчи.

Aввалроқ Aрманистон бош вазири ўзини Тоғли Қорабоғдаги ҳудудларнинг бир қисмини йўқотиш учун асосий жавобгар деб билишини айтганди.

loading...