Тоғли Қорабоғ. Урушда ким ғолиб бўлди?

0

Туркия учун Қорабоғдаги уруш Анқаранинг стратегик аҳамиятга эга бўлган Жанубий Кавказдаги ўсиб бораётган ролининг намойиши бўлди.

Ғолиб Озарбайжон ҳарбийлари Туркия армияси томонидан таъминланди, ўқитилди ва қўллаб-қувватланди. Баъзи хабарларга кўра, турк зобитлари ушбу тўқнашувда ҳал қилувчи  ахамият касб этган дрон ҳужумларини бошқаришда муҳим роль ўйнаган, аммо мазкур маълумотни расмий Анқара рад этмоқда.

Тоғли Қорабоғдаги урушда Озарбайжон қўлининг баланд келиши Туркиянинг минтақада, хусусан Озарбайжонда сезиларли таъсирга эга бўлганлигини кўрсатади.

Шу билан бирга, ушбу урушнинг натижаси, хусусан, тинчлик битими қандай йўлга қўйилганлиги Россиянинг ютуғидир.

Бир неча ҳафта олдин, озарбайжонликларнинг муҳим ютуқлари ва замонавий учувчисиз самолётлар билан Арманистон армиясини қийин аҳволга солганлиги ҳақидаги видеолавҳалар тарқала бошлади. Бир пайтлар беғараз минтақавий гегемон бўлган Россия Жанубий Кавказдаги ягона шартнома иттифоқчиси бўлган Арманистонни қутқара олмади. Бу қандай содир бўлди ёки расмий Москва нега бундай бўлишига йўл қўйиб берди?

Аввало бизнинг эътибор қаратишимиз керак бўлган нуқта қуйидагича: сўнгги йигирма йил ичида Кремль Арманистонни Россия, АҚШ ва Франция воситачилигидаги дипломатик келишувни қабул қилиш учун босим ўтказишга уринди, аммо Арманистон томони ён беришлардан бош тортди. 2018 йилда Арманистондаги демократик инқилоб Бош вазир Никол Пашинянни ҳокимият тепасига олиб келгач, Ереваннинг Тоғли Қорабоғ масаласида жамоатчилик позицияси янада қаттиқлашган эди.

Шунинг учун ҳам Россия Арманистон ҳукуматига бир неча йиллардан буён Ереван ва Москва ўртасидаги ҳарбий шартнома Қорабоғ эмас, фақат халқаро миқёсда тан олинган Арманистон ҳудудини қамраб олишини аниқ кўрсатиб келмоқда. Озар ҳарбийлари ҳужуми бошланганда, Арманистон бутунлай ёлғиз қолди.

Озарбайжон ҳарбийлари Қорабоғдаги иккинчи энг катта шаҳар бўлган Шушани эгаллаб олганларида, Россия дипломатик ҳаракатлари кучайган. Дипломатия ва босим аралашмасидан фойдаланган ҳолда, Москва можарони Кремль учун яхши имкониятлар бўлмаган вазиятга айлантирадиган тинчлик битимини имзолади, бу эса Россия таъсирининг оширишга ёрдам беради.

Ушбу келишув Тоғли Қорабоғнинг тўлақонли мағлуб бўлишига ва мазкур ҳудуддан арман аҳолисини тўлиқ чиқариб юборилишига йўл қўймади.

Қолган арман аҳолисини ҳимоя қилиш, иккала душманни ажратиш ва Арманистонни Тоғли Қорабоғ билан боғлайдиган йўлак мудофааси учун Россия ҳудудга 2000 га яқин тинчликпарвар кучларни жўнатмоқда. Айтиш мумкинки, Кремль айнан шундай имкониятга эга бўлишни 1994-йилдан бери хоҳларди, аммо мазкур низога қадар музокаралар столида бунга эриша олмаганди.

Россия президенти Владимир Путин икки урушаётган давлат раҳбарларидан ташқари тинчлик битимини имзолаган ягона шахс ва Россия қўшинлари келишувнинг бажарилишини кузатиб борувчи ягона тинчликпарвар куч бўлиб қолмоқда.

Аммо, Москванинг дипломатик ғалабаси аслида унга анча қимматга тушади. Чунки, уруш Туркиянинг Кавказдаги таъсирининг ўсаётганлигини кўрсатди ва Москва энди минтақадаги ягона йирик куч эмас.

Аммо минтақа Совет Иттифоқи қулаганидан бери ўтган ўттиз йил ичида халқаро кучлар манфаати тўқнашган жой бўлиб келаётган эди ва Москвада ҳеч ким Россияни минтақада абадий ҳукмронлик қилиши мумкинлигига ишонмаган, албатта.

Арман жамияти Россиянинг хиёнатидан қаттиқ ғазабга тушган. Аммо Москва, Ереваннинг хавфсизлигини кафолатлашда Россияга ишонишни давом эттиришдан бошқа реал вариантлари йўқ деб ҳисоблайди. Арман мағлубиятининг оқибати сифатида Никол Пашинян ҳукуматининг қулашини прогноз қилиш, аммо Кремлга бу керак эмас.

Россиянинг минтақавий таъсири учун олдиндаги хавф бу Москва воситачилик қилган тинчлик битимининг келажагида намоён бўлади. Яъни, Кремль тинчликпарвар кучларнинг мавжудлигини кафолатловчи битим беш йил ичида ўз кучини йўқотади, шундан сўнг Озарбайжон ҳам, Арманистон ҳам уларни тарк этишга чақириши мумкин.

Шундай қилиб, Тоғли Қорабоғ бўйича тузилган сулҳ битмини ҳали бирор томоннинг мутлақ ғалабаси сифатида айтиш мумкин эмас.

tarjumon.uz

loading...