«Бу йил қиш қийин бўлади». COVID вакцинаси яратувчиси одамлар қачон нормал ҳаётга қайтишини маълум қилди

0

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият яқин ойларда яхшиланмайди, бу қиш қийин бўлади, чунки эмлашлар COVID-19 инфекцияси билан касалланганлар сонига сезиларли таъсир кўрсатишга улгурмайди. Германиянинг BioNTech фармацевтика компанияси асосчиларидан бири ва раҳбари Угур Шахин ББС билан суҳбатда бу ҳақда огоҳлантирди, дея ёзмоқда rbc.ru.

Ноябрь ойи бошида BioNTech ва Американинг Pfizer компанияси улар ишлаб чиқараётган вакцина синовларда 90% дан юқори самарадорлигини кўрсатгани ва бу фонд бозорларида котировкаларнинг тез ўсишига сабаб бўлганлигини эълон қилишди.

Бироқ, Шахиннинг сўзларига кўра, COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ вазият яқин ойларда яхшиланмайди.

«Бу қиш қийин бўлади», деб огоҳлантирди BioNTech раҳбари, ҳатто энг яхши ҳолатда ҳам, унинг компанияси етказиб беришни фақат шу йилнинг охирида ёки келаси йил бошида бошлаши мумкинлигини ва Европа Иттифоқи аҳолисининг камида бир қисмини эмлаш учун зарур бўлган 300 миллион дозани ишлаб чиқариш режалаштирилганлигини таъкидлади. Бироқ бу, фақат 2021 йил апрелигача.

Ёзда COVID-19ни юқтириш даражаси, Шахиннинг сўзларига кўра, табиий равишда камаяди, аммо кейинги кузга қадар эмлашни якунлаш керак.

«Ишончим комилки, шундай бўлади, чунки вакциналар ишлаб чиқарадиган бир қатор компаниялар мавжуд бўлиб, бизга етказиб беришни кўпайтиришга ёрдам беради. Шундай қилиб, келаси йил биз одатдагидек қишлашимиз мумкин », деб ваъда берди Шахин.

Унинг таъкидлашича, ҳатто реал шароитда ҳам BioNTech ва Pfizer томонидан ишлаб чиқарилган вакцинанинг самарадорлиги 90% эмас, балки атиги 50% бўлса ҳам, бу COVID-19 пандемияси тарқалишининг кескин пасайишини таъминлаш учун етарли бўлади.

darakchi.uz

loading...