Канадада “антикоронавирус” шлемлар сотувга чиқарилди

0

Канадада VZYR Technologies компанияси коронавирусдан ҳимоялашга мўлжалланган антиқа шлемларни ишлаб чиқара бошлади.

oVYZR деб номланган шлемни 379 доллардан буюртириш мумкин. У бошни ва тананинг юқори қисмини тўлиқ ёпади. Шлемнинг орқа панелида батареядан ишловчи вентилятор ҳамда ҳавони тозаловчи фильтр жойлашган. Батарея қуввати 12 соатга етади.

Таъкидланишича, антикоронавирус шлемни ихтиро қилган Езин Ал-Кайси 2 ойдан бери ундан фойдаланмоқда. 32 ёшли ихтирочининг таъкидлашича, кўпчилик унинг ихтиросига қизиқиш билдирмоқда.

Олимлар ҳозирча ушбу шлемнинг самарадорлигини тасдиқлашга шошмаяптилар, чунки у ҳали етарлича ўрганилмаган.

korrespondent.net

loading...