Ўлимидан кейин ҳам энг кўп даромад келтираётган машҳурлар

0

Forbes вафот этганидан кейин ҳам даромад топишни давом этаётган машҳур кишилар рейтингини эълон қилди, деб ёзмоқда «Human.uz».

Биринчи ўринни марҳум хонанда Майкл Жексон эгаллади. Sony билан узоқ муддатли шартнома унга 48 млн доллар олиб келди. Жексон кетма-кет саккиз йил давомида энг кўп даромад бўйича марҳум юлдузлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Шунингдек, ушбу рўйхатга 2019 йилда вафот этган репер-хонанда Juice WRLD (у ўлимидан кейин 15 млн доллар ишлаб, еттинчи ўринни эгаллади) ва жорий йилнинг январь ойида шахсий вертолёт ҳалокатида вафот этган баскетболчи Коби Брайант киритилган.

1.  Майкл Жексон (хонанда) — 48 млн доллар

2.  Доктор Сьюз (ёзувчи) — 33 млн доллар

3.  Чарльз Шульц (рассом) — 32,5 млн доллар

4.  Aрнольд Палмер (спортчи) — 25 млн доллар

5.  Элвис Пресли (хонанда) — 23 млн доллар

6.  Коби Брайант (спортчи) — 20 млн доллар

7.  Juice WRLD (хонанда) — 15 млн доллар

8.  Боб Марли (хонанда) — 14 млн доллар

9.  Жон Леннон (хонанда) — 13 миллион доллар

10.  Prince (хонанда) — 10 млн доллар

11.  Фредди Меркьюри (хонанда) — 9 млн доллар

12.  Жорж Харрисон (хонанда) — 8,5 млн доллар

13.  Мерлин Монро (актриса) — 8 млн доллар

Рейтингда 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 1 октябргача бўлган даромадлар ҳисобга олинган.

loading...