Эфиопияда жангариларнинг автобусга ҳужуми натижасида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

0

Эфиопиянинг Бенишангуль-Гумуз минтақасида жангариларнинг йўловчи автобусига қилган ҳужуми натижасида 34 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Sinxua агентлиги маълум қилди.

«Эфиопиянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Бенишангуль-Гумуз ҳудудида тунда содир бўлган йўловчи автобусига номаълум қуролланган шахслар томонидан қилинган ҳужум натижасида камида 34 киши ҳалок бўлди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мамлакат ҳукумати жангариларга қарши курашиш учун хавфсизлик ходимларидан иборат гуруҳлар юборган. Ҳужум тафсилотлари ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.

Қайд этилишича, бундай ҳодисалар мамлакат ҳукумати кучлари ҳамда Тиграй минтақаси ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликлар шароитида тез-тез учраб туради.

«Сўнгги ҳужум биз биргаликда кўтарган қурбонлар сонининг ошишига сабабчи бўлган даҳшатли қўшимча бўлди», – деди инсон ҳуқуқлари бўйича ҳукумат комиссияси раҳбари Даниэль Бекеле ўз баёнотида минтақавий ҳамда федерал ҳокимиятни Бенишангуль-Гумуз бўйича стратегияни биргаликда ишлаб чиқишга чақирган ҳолда.

Зеро, маълум қилинишича, минтақада жангарилар ҳужумлари «тўхтовсиз суръатларда» ўсиб бормоқда.

Ҳукумат маълумотларига кўра, жангарилар биргина сентябрь ойида шу минтақада камида 45 кишининг ҳаётига зомин бўлишган.

loading...