Фарғоналик ишчи 12 метрлик чуқурликда қолиб кетди

0

арғонада ишчи-ходим 12 метрлик чуқурликдан чиқа олмади. Мазкур ҳодиса жорий йилнинг 17 ноябрь куни Фарғона вилоятида қурилаётган автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчаларидан бирида содир бўлган.

Маълум бўлишича, ушбу шаҳобча учун қазилган 12 метрлик чуқурда ишлаётган ишчи-ходим кейинчалик у ердан чиқа олмаган. Воқеага гувоҳ бўлганлар дарҳол вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳини ёрдамга чақирадилар. Қисқа муддат ичида етиб келган қутқарувчлар қурувчини чуқурлик ичидан олиб чиқадилар. Фуқарога ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.

loading...