Huawei ўзининг Honor брендини сотаётганини эълон қилди

0

Huawei компанияси ўзининг Honor брендини 30 дан ортиқ компанияларни ўзида бирлаштирган Shenzhen Zhixin New Information Technology Cо. консорциумини сотиб олганини расман эълон қилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Huawei ўз брендининг сотилишини асосий муаммоси сифатида эҳтиёт қисмлари, технологиялар, лицензиялар ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг дастурий таъминотларидан фойдаланиш имкониятини кўрсатган. Муаммолар 2019 йилда, АҚШнинг Хитой билан савдо уруши доирасида мамлакатдаги компанияларга санкция қўллаганида бошланган — ўшдан буён ишлаб чиқарувчи ARM архитектурасидан, Google сервисларидан фойдалана олмаяпти ва Америка компаниялари билан савдо қилиш ҳуқуқидан бутунлай маҳрум бўлган.

Битим имзолангач, Huawei ўзининг шўъба брендига оид барча ҳуқуқларни йўқотади — бу Honor компанияси санкцияларда қочиб қолиши ва хориж товарлари ҳамда технологияларидан қайта фойдалана олиши мумкинлигини англатади. Битим суммаси ошкор қилинмаган, бироқ Reuters’нинг ёзишича, савдо 15,2 миллиард долларни ташкил этади.

Honor бренди 2013 йилда Huawei’нинг алоҳида линейкаси сифатида пайдо бўлган. Бу ном остида оммавий ва ҳамёнбоп қурилмалар ишлаб чиқарила бошланган. Айрим давлатларда ушбу бренд смартфонлар етказиб бериш даражаси бўйича ҳатто Huawei’нинг ўзидан ўтиб кетган.

loading...