Сергелидаги кўп қаватли уй олдида 28 ёшли фуқаро йигит ва қизни пичоқлади

0

Тошкентда ёшлар ўртасидаги ҳақорат пичоқбозлик билан тугади, дея хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани Сергели-2 даҳа, 36-уйнинг олдида, 28 ёшли Алишер М. билан фуқаро 18 ёшли Ағзам Й., уни ҳақорат қилганлиги сабабли ўрталарида келиб чиқади.  Ўзаро жанжал оқибатида олдида бўлган ошхона пичоғи билан Ағзам Й.,га ҳамда уларни ажратиб, безорилик ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган фуқаро 24 ёшли Шахноза М.,нинг танасини турли жойларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда, Ағзам Й., ва Шахноза М.,лар  тан жароҳатлари билан РШТЁИМга мурожаат қилишган.

Кўздан кечириш жараёнида ҳодиса жойидан ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Алишер М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Алишер М., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

loading...