Яккабоғда шифохонанинг бўлим бошлиғи навбатчилик жадвалига киритиб қўйиши учун ҳамширадан 300 доллар сўради

0

Ўзбекистон Репсубликаси бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Яккабоғ туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими ҳамкорлигида 10 ноябрь куни тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда «Қашқадарё» телеканали хабар берди.

Маълум бўлишича, Яккабоғ туман шифохонасининг туғруқхона ва ички реанимация бўлими бошлиғи Нодирова шифохонада ишловчи ҳамширалардан бирини навбатчилик жадвалига киритмаса, унга иш ҳақи чиқмаслигини айтиб қўрқитади.

Табиийки, ҳамшира буни истамайди. Бўлим бошлиғи навбатчилик жадвалига ҳамширанинг исм-фамилиясини киритиш эвазига таъмагирлик йўли билан 300 доллар олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Нодировага нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here