Онлайн савдони қандай қилиб бепул ривожлантириш мумкин? Glotr.uz электрон савдо маркази тадбиркорларга онлайн-дўкон яратишда ёрдам беради

0

Glotr.uz ҳақида

Ўзбекистонга ҳам карантин 2020 йилнинг март ойида кириб келди. Умуман олганда, бизнес қисман тикланган бўлса-да, кўплаб компаниялар карантин даврида йўқотилган вақтни қоплашлари керак. Минглаб савдо дўконлари кунлик даромадларини йўқотдилар, уларнинг аксарияти ўз фаолиятини бутунлай тўхтатиб қўйди ёки карантин сабабли ёпилишга мажбур бўлди. Бундай шароитда фаол қолишнинг ягона усули – бу онлайн савдога ўтишдир.

Бир нечта савдо майдонлари ва онлайн хизматлар ўз веб-сайти ёки Телеграм бот яратишда, уни товарларга тўлдириш ва мижозларни жалб қилишда тадбиркорларга бепул ёрдам беришга тайёр.

Glotr.uz

Glotr.uz электрон савдо маркази тадбиркорларга тўлақонли онлайн-дўкон яратишни таклиф этади.

«Ҳозирги вазият бизнес учун онлайн савдога ўтишда ажойиб имкониятдир. Тадбиркор ўз молларини омбордан Интернет орқали сотиши ва курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда мижозларга етказиб бериши мумкин», – деди компания раҳбари Рустам Мамажанов.

Сотувчилар ўз веб-сайтларида жойлаштирадиган барча маълумотлар автоматик равишда тегишли бўлимларда Glotr.uz каталогига жойланади.

Бу телефон, ноутбук,  мебель ва бошқа кўплаб махсулотлар учун мўлжалланган бўлимлар бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, товарлар электрон савдо марказининг барча фойдаланувчилари учун мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида компанияга савдо ҳажмини оширишга имкон беради.

Бунинг учун нима қилиш керак?

Тизимда рўйхатдан ўтиш учун ўз исмингиз ва мобиль телефон рақамингизни киритишингиз кифоя.

Шундан сўнг, 1234.gl.uz домен номига эга шаблон сайти автоматик равишда яратилади, бу ерда «1234» компаниянинг ID рақами ҳисобланади.

Сўнгра, кўрсатмаларга биноан, сиз сайт интерфейсини яратишингиз, тақдим этилган шаблонлар орасида маъқул дизайнни танлашингиз ва Интернет-дўконни моллар билан тўлдиришингиз лозим.

Агар маҳсулотларнинг фотосуратлари ва уларнинг тавсифлари мавжуд бўлса, компания 2-3 соат ичида 50 донагача бўлган товар ва хизматларни веб-сайтга  жойлай олиши мумкин.

Сайтни товарлар билан тўлдириш компаниянинг сайтдаги шахсий кабинетида амалга оширилади. Публикация жараёни жуда осон ва махсус кўникмаларни талаб қилмайди. Сиз маҳсулотнинг фотосуратини юклашингиз ва керакли маълумотларни киритишингиз керак: номи, маҳсулот тавсифи, калит сўзларни қидириш, сотиш шартлари, Glotr.uz каталогидан тоифани танлаш, шунингдек, веб-сайтингизда каталогни кўрсатиш.

«Айни пайтда биз етказиб берувчилардан товарларни етказиб бериш бўйича хизматларни кўрсатмаяпмиз. Улар буни ўзлари амалга оширадилар: улар ўзлари ёки курьер орқали етказиб беришади», – дея таъкидлади компания.

Glotr.uz онлайн савдо марказига кунига 35 мингдан зиёд потенциал харидор ташриф буюради, улар ҳар куни хизмат кўрсатувчиларга 10 мингга яқин қўнғироқларни амалга оширадилар.

Реклама ҳуқуқи асосида.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here