NASA коронавирус сабаб сайёранинг қанчалик тозаланганини намойиш этди (видео)

0

NASA тадқиқотчилари Ернинг коронавирус тарқалган ва ҳали тарқалмаган ҳолатидаги компьютер моделини яратди. Аниқланишича, пандемия сабаб февралдан бошлаб чекловлар жорий этилгач, дунёда азот диоксидининг концентрацияси камайган (қарийб 20 фоизга) — у ёқилғининг ёниши натижасида ҳосил бўлиб, ҳаво ифлослантирадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

«Барчамиз карантин ҳавонинг тозалигига таъсир кўрсатишини кутган эдик», — дейди Космик тадқиқотлар университетидан бўлган Кристоф Келлер. У океан ва атрмосферанинг кимёвий таркибини энг юқори компьютер моделларидан фойдаланган ҳолда кузатиб, иқлим ўзгаришининг турли прогнозларини яратадиган олимлардан бири.

 

Бироқ изоляция чоралари сабаб айнан қандай ўзгаришлар содир бўлганини аниқлаш муҳим. Ахир иккита бир хил тажриба бўлмайди: дунёдаги вазиятни ўзгартиришга ва тадқиқот натижаларига таъсир кўрсатишга қодир мавсумийлик ва бошқа табиий жараёнларни унутмаслик керак.

 

 

Юқоридаги тасвир: азот диоксидининг даражаси Хитой ва Осиёнинг аксар қисмида Янги йилни (Хитой Янги йили) нишонлаш сабаб асосан тушиб кетади ва кейин яна қайта тикланади. 2020 йили коронавирус биринчи бор аниқланган Уханда қайта тикланиш кузатилмади — азот диоксидининг концентрацияси пастлигича қолмоқда; у 2019 йилдагига қараганда 60 фоизга кам. Шунингдек, Миланда (60 фоиз) ва Нью-Йоркда (45 фоиз) ҳам пасайиш қайд этилган.

«Айрим жойларда азот диоксиди концентрациясининг пасайиши карантин эълон қилинишидан олдин кузатилди», — дейди Космик тадқиқотлар университети тадқиқотчиси Эмма Ноуленд. У буни одамлар ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида кўпроқ уйда ўтиришни хоҳлагани билан изоҳлаган.

loading...