Одамлар «Ўзбекистон-24»дагидан бошқачароқ гапирмоқда…

0

Бизга ёзишяптики…

Одамлар «Ўзбекистон-24»дагидан бошқачароқ гапирмоқда…

Илҳом Бегматов:
«Йўллар-ку майли-ку, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани марказида 3 кундирки газ йўқ (умуман йўқ), вақти билан чироқ ўчиб ёняпти. Ёш болаларим бор, бири 3 ойлик, совуқдан йиғлаб ўтиришибди. Тумангазга мурожаат қилсак, магистрал қувурда босим йўқ дейишяпти. Нима қиларимни билмаяпман…

Ёзда сув йўқ, қишда газ, электр токи, ички йўлларимиз бир аҳволда, яна кўчамизнинг янги номи ИСЛОҲОТ…»

Баҳодир Темиров:
«Ассалому алайкум! Волонтерлар мавзусини ковлагунча шаҳарнинг «гололёд»ини туз, тупроқ билан хавфсиз қилишни ўйламайдими?!

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайҳотдек бинода ўтиради, раҳбарлари палон пулли мошиналарда юради! Лекин бугун яна бир бор оддий халқ учун давлат ҳич нима қилиб беролмаслиги исботини топди! Бунга ҳали кўпчилик эътибор бермаяпти! Эсизда бўлса, ёшлигимизда “Один дома” фильмида ёш болани ота-онаси уйда ёлғиз қолдирганда, биринчи марта кўргандим қор курайдиган, туз-қум сепадиган мошиналарни?! Шу кинога 30 йил бўб қолди, лекин бизниклар ҳалиям шулардан дарс олишмайди!»

Аброрбек:
«Бизга «пробка»ям керакмас, таксиям керакмас, метроям керакмас. Бизга электр токи беришсин, Мана, 1 ҳафта бўлди совуқ тушишни бошлаганига, свет йўқ, газниям йўқ десак тўғри келмайди, чунки газ умуман бўлмаган, ҳеч бўмаса токни беришса яхши бўлармиди?!

Андижон вилояти Балиқчи туманида яшаймиз. Бизники қишлоқдаяммас, Балиқчи туманининг марказида турамиз, шу ердаям йўқ-да».

platforma.uz

loading...