Тошкентда йирик уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

0

Жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент вилояти ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилинувчи ходимлар томонидан, Тошкент шаҳрида, чет эл ва республика фуқароларига шаҳвоний хизмат кўрсатувчи уюшган жиноий гуруҳларни аниқлаб, уларнинг жиноий фаолиятига чек қўйиш мақсадида махсус рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Аниқланишича, 32 ёшли “Ҳулкар” исмли шахс, бир неча йиллардан буён ноқонуний моддий даромад топиш мақсадида фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш фаолияти билан шуғулланиб, уюшган жиноий гуруҳга ўзи раҳнамолик қилиб, Тошкент шаҳридан бир нечта хонадонлар сотиб олиб, хонадоннинг айримларига 3-4 нафар фоҳишаларни жойлаштириб, қолган хонадонларни ўзи билан муқаддам фоҳишалик билан шуғулланган аёлларга ижарага берганлиги маълум бўлган.

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, “Ҳулкар” турмуш ўртоғи “Ашраф” ва яна икки нафар шахслар билан ушбу фоҳишахоналар фаолиятини мунтазам равишда кузатиб, ҳар бир хонадоннинг ижараси учун 400-600 АҚШ долларигача ойлик ижара пулларини олган, бундан ташқари “тунги капалаклар”ни йўқлагани келган ҳар бир мижоздан олган пулларни ўзаро тенг тақсимлашга келишиб, уларнинг мониторингини хонадонларга ўрнатилган видеокузатув камералар ёрдамида мижозлар сони ҳамда уларнинг хизмат кўрсатиш вақтини кузатиб борадиган навбатчилар ёлланган.

Бундан ташқари фоҳишалар гуруҳ-гуруҳга бўлиниб, уларга махсус назоратчи бириктирган (старший). Фоҳишахоналардан тушган пулларни йиғиб келиш учун

Миразим В., исмли шахс масъул бўлиб, кунлик тушган пулларни уюшган гуруҳ раҳбарига олиб келганлиги ҳамда махсус ҳисобот дафтари юритилганлиги аниқланган. Қизларни ижтимоий тармоқларда реклама қилиб уларни анкеталарини жойлаштириш бўйича иш штати ҳам мавжуд бўлган.

Тезкор тадбир натижасида бир нечта уйларда ўтказилган тинтув жараёнида уяли телефон аппаратлари, планшет, кузатув камералари, электрон йиғиш қурилмалари, “Регопен” дори воситалари, қайд этиш дафтари, шахсий интим воситаси, шунингдек 1.120 АҚШ доллари ва 5.130.000 сўм қийматидаги пуллар аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Ҳулкар”, “Ашраф”, “Миразим” ва “Элбек” исмли шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми “б, в” бандлари (такроран, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) ва 135-моддаси 3-қисми “г” банди (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган одам савдоси) билан айб эълон қилиниб, ҳар бирига “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here