“Вақф” хайрия жамоат фондига янги раҳбар тайинланди

0

Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига тайинланди. Фонднинг аввалги раҳбари Искандар Халилов бошқа ишга ўтказилди.

Абдураҳмонов Яҳё 1985 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1999-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасини тамомлаган. 2004-2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Шу давр оралиғида Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университетида малака оширган.

2009-2011 йилларда Ўзбекистон миллий университетининг Олий журналистика факультетида ўқиган.
2004-2018 йилларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани “Кулол қўрғон” жоме масжидида имом ноиби, имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган.

2018 йилда Тошкент шаҳридаги туманлараро қорилар мусобақасининг мутлақ ғолиби, шаҳар бўйича 2-ўрин соҳиби бўлган.
2018 йилда “Энг маърифатли имом” кўрик танлови Тошкент шаҳридаги босқичи ғолиби, Республика босқичида эса 2-ўринни эгаллаган.
Айни вақтда Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани бош имом-хатиби, ушбу тумандаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти “Тажвид” фани ўқитувчиси ва Халқаро ислом академиясининг мустақил тадқиқотчиси ҳисобланади.
Muslim.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here