17,4 миллиард доллар! Ерга қимматбаҳо астероид яқинлашмоқда

0

Ноябрь охирида Ер ёнидан унга хавф солиши мумкин бўлган, ўлчами 370 метрдан 820 метргача бўлган астероид учиб ўтади. Эътиборлиси, астероид фойдали қазилмаларга бой бўлиб, уларнинг умумий қиймати 17,4 млрд долларга баҳоланмоқда.

NASA’нинг Ер атрофидаги объектларни ўрганиш маркази сайтида маълум қилинишича, 153201 (2000 WO107) астероиди сайёрамизга 29 ноябрда яқинлашади. Бу вақтда у билан Ернинг орасидаги масофа 4 млн кмдан кўпроқни ташкил қилади. Бу Ой ва Ер ўртасидаги масофадан 10 марта кўпроқ деганидир. Астероид Ер орбитасини кесиб ўтиши сабабли хавфли объект деб ҳисобланади.

Астероиднинг спектрал таҳлили унда никель, темир ва кобальт моддалари борлигини кўрсатган. Астероидларнинг спектрал таҳлили ва ўлчамлари асосида ундаги фойдали қазилмаларнинг қийматини баҳоловчи Asterank маълумотлар базасига кўра, 153201 астероидидаги фойдали қазилмаларнинг умумий қиймати 17,4 млрд долларни ташкил қилади.

rbc.ru

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here