АЁЛЛАР УЧУН ТЕСТ

0

СИЗ ЯХШИ УЙ БЕКАСИМИСИЗ?

Ҳар бир аёл учун уни яхши уй бекаси сифатида таърифлаш ёқимли туюлади. Шуни ҳам тан олиш керакки, бизнинг аёлларимиз рўзғор тебратиш борасида моҳир. Айниқса, улар овқатлар тайёрлашни санъат даражасига олиб чиқиб қўйишган десак, сира хато бўлмайди. Бироқ барибир гоҳида инсон ўзига ташқаридан туриб разм солиши ҳам ортиқчалик қилмайди. Қуйидаги тест орқали сиз ҳам ўзингизни текшириб олинг.

  1. Агар тайёрлаган овқатингиз шўр бўлиб чиқса, нима қиласиз?

А) Эътибор бермайман (1 балл)

Б) Қозонга қўшимча сув қуяман (0 балл)

В) Овқатдаги сувнинг ярмини тўкиб ташлаб, ўрнига қайнаган сув қуяман (2 балл)

Г) Овқатнинг сувига гуруч солинган дока қопчани солиб қўяман. У ортиқча тузларни шимиб олади (3 балл)

  1. Агар масаллиқни қовурмаслик зарур бўлса, карам шўрвага сабзватларни қай тартибда соласиз?

А) Пиёз, картошка, лавлаги, карам, сабзи (0 балл)

Б) Сабзи, лавлаги, пиёз, картошка, карам (3 балл)

В) Картошка, лавлаги, карам, сабзи, пиёз (1 балл)

Г) Лавлаги, сабзи, пиёз, карам, картошка (2 балл)

  1. Тушликка тузланган балиқ тортдингиз. Ортиқ қолганини нима қиласиз?

А) Ташлаб юбораман. Чунки, музлаткичдан ҳиди келади (1 балл)

Б) Қопқоқли идишга солиб қўяман (0 балл)

В) Шиша идишга беркитиб, устидан мой қуйиб қўяман. Шунда яхши сақланади (2 балл)

Г) Идишга солиб, устидан қайнатилга пиво қуяман ва қора мурч ҳам аралаштираман (3 балл)

  1. Агар кўп қаватли уйда яшасангиз, ахлат ташланадиган трубадан фойдаланасизми?

А) Албатта (0 балл)

Б) Ҳаво иссиқ кунлари фойдаланмайман. Подъезд сасиб кетади (1 балл)

В) Фойдаланаман, аммо сасийдиган қолдиқларни трубага ташламайман (2 балл)

Г) Доимо ахлатни ахлатхонага ташийман (3 балл)

  1. Қовурилган картошкага қачон туз қўшиш керак?

А) Тайёр бўлишига бир неча дақиқа қолганда (3 балл)

Б) Қовураётган пайтда (1 балл)

В) Қовуриб бўлгач (2 балл)

Г) Қовуришдан олдин (0 балл)

  1. Макаронни қанча вақт қайнатасиз?

А) Тайёр бўлиш муддати қутисида кўрсатилган (3 балл)

Б) Кўз нима учун берилган? (2 балл)

В) Узоқроқ қайнатган маъқул (0 балл)

Г) Тахминан 10 дақиқа қайнатаман (1 балл)

  1. Сизнингча “Геркулес” қаламчаларининг сақланиш муддати қанча?

А) Бир йил (3 балл)

Б) Ярим йил (2 балл)

В) Икки ой (1 балл)

Г) Муддати чегараланмаган (0 балл)

  1. Қолган овқатни музлаткичнинг қайси қаватида сақлаган маъқул?

А) Бунинг аҳамияти йўқ (0 балл)

Б) Ўртароғида (2 балл)

В) Юқори қаватида (3 балл)

Г) Пастки қисмида (1 балл)

  1. Пардоз анжомларингизни қандай ва қаерда асрайсиз?

А) Кўринадиган жойда. Чунки, уларни кўрганимда дилим яйрайди ва меҳмонларнинг кўзи тушганда дидимни кўриб қўйишсин (0 балл)

Б) Бўянадиган ва кийинадиган жойимда (1 балл)

В) Қуёш нуридан панароқ жойда (2 балл)

Г) Фойдаланадиганларимни очиқ ҳолда, қолганларини қутиларига солиб кўздан пана жойларда асрайман (3 балл)

  1. Қоврилган балиққа қандай зираворлар қўшган маъқул?

А) Лавр барглари, укроп, қора мурч (0 балл)

Б) Карри, райҳон (2 балл)

В) Қора мурч, занжабил барги (3 балл)

Г) Заъфарон, долчин (1 балл)

  1. Димланган гўштга қўшимча маза киритадиган маҳсулотларни қачон қўшган маъқул?

А) Димлашдан олдин (0 балл)

Б) Тайёр бўлишига 5-10 дақиқа қолганда (3 балл)

В) Тайёрланиш жараёнида (1 балл)

Г) Тайёр бўлишидан икки дақиқа аввал (2 балл)

  1. Меҳмонлар олдига қандай салфеткалар қўясиз?

А) Чиройлиларини ва махсус идишда (0 балл)

Б) Ҳар бир меҳмоннинг рўпарасига катта қоғоз салфетка қўяман (1 балл)

В) Матодан тикилган салфеткалар (2 балл)

Г) Матодан тикилган ажойиб салфеткаларни бўш идишга чиройли қилиб жойлайман (3 балл)

НАТИЖАЛАР:

9 баллдан кам. Уй бекалиги сизга тўғри келмас экан. Буни ўзингиз ҳам билсангиз керак. Ҳали кеч эмас. Мазали овқатлар тайёрлашни ўрганинг.

10-18 балл. Гоҳи-гоҳидагина овқат тайёрлайсиз. Аммо эртаси кунга ҳам етишини назарда тутиб, бир қозон қилиб пиширасиз. Йўқ, сиз ҳадеб уй йиғиштириш билан банд бўлманг. Бу уйингизни шинамлаштирмайди. Яхшиси, қандайдир бошқачароқ, ҳамманикидан мазалироқ таомлар пиширишга вақт сарфланг.

19-27 балл. Сиз таом тайёрлашга бағишланган китобларни кўп мутолаа қиласиз чоғи. Бир неча дақиқада хушхўр таомни қотириб тайёрлай биласиз. Фақат кайфиятга қараб иш тутасиз.

28 ва ундан кўпроқ балл. Уйингиздагиларга ҳавас қилса арзийди. Сиз уларга беш юлдузли меҳмонхоналардаги ходимлардан ҳам зиёда хизмат кўрсатасиз. Тўғри, меҳнатингизни жуда қадрлайсиз ва кимдир камчилик топса, жаҳлингиз чиқади. Фақат бир нарсани унутманг. Дунёда овқат тайёрлаш, рўзғор юмушларидан бўлак машғулотлар ҳам йўқ эмас.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here